Спорт “Малика”си ғолиб бўлди

Ҳа, ҳақиқатдан ҳам Маликани "Спорт маликаси” дейишади. У ғолиб бўлиш учун тинимсиз ўз устида ишлади, изланди, машқ қилди. Албатта, унинг меҳнати зое кетгани йўқ. Буни исботи сифатида яқинда Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида қиличбозлик бўйича бўлиб ўтган Осиё чемпионатида истеъдодли спортчимиз Малика Ҳакимова юқори ўринни эгаллаб, ғолибликни қўлга киритди. У чемпионатда қитъамизнинг моҳир қиличбозларидан бири сифатида қатнашиб, ўсмирлар ўртасида шпага бўйича шахсий ҳисобда бўлиб ўтган мусобақада барча баҳсларни ўз фойдасига ҳал қилиб, Осиё чемпиони номига сазовор бўлди. 
Беллашувлар асосан ўсмирлар ва ўспирин  ўртасида бўлиб ўтди. Ўспиринлар ўртасида шпага бўйича ўтказилган жамоавий мусобақаларда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган  Навоийлик спортчилар Файзулла Алимов, Санжарбек Собиров ва Санжар Алимовлар ҳам ғалаба қозониб, олтин медаль соҳиблари бўлишди. Файзулла Алимов шахсий биринчиликда ўтказилган беллашувда ҳам бронза медалига сазовор бўлди.


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии