Хатирчи туманида ўқув машқлари бўлиб ўтди.
2015 йил 9-11 март кунлари Навоий вилояти Хатирчи туманида «Бошқарув органлари, ФВДТнинг қуйи тизимлари билан табиий хусусиятли фавқулодда вазиятлар ва уларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракати» мавзусида қўмондонлик штаб ўқув машқи ўтказилди.

3 кун давом этган ўқув машқлари бир нечта амалий машғулотларга бўлиниб, улар турли мавзуларда ўтказилди. Хусусан, ўқув машқлари «Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар содир бўлганда авария-қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга оширишда объект тузилмалари ҳамда ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракати», «Йўл транспорт ҳодисаси содир бўлганда ФВДТ хизматларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари», «Қутириш касаллиги гумон қилинганда тегишли хизматларнинг ҳамкорликдаги ҳаракати» каби бир неча мавзуларда бўлиб ўтди.

Вазирлик тизимида мунтазам равишда ўтказиб келинаётган амалий машғулотлар қутқарувчиларни, шу билан бирга, унда иштирок этаётган аҳолини фавқулодда вазият содир бўлганда тўғри ҳаракат қилишда ўз билим ҳамда кўникмаларини янада оширишга ёрдам беради.

Қўмондонлик штаб ўқув машқи сўнгида белгилаб олинган масала ва мақсадлар тўлалигича бажарилди.

Манба: www.daryo.uz

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Популярные новости

{topnews}
Добавить комментарий

Оставить комментарий