Коллеж битирувчиларни ишга жойлаштириш тўғрисида.

Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 мартдаги "КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ БИТИРУВЧИЛАРИНИ ИШГА ЖОЙЛАШТИРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА" ги 52-сон қарори:

Республикамизда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича зарур шарт-шароит яратиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш энг муҳим устувор йўналишлардан бири қилиб белгиланган.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш, аниқ ташкилотларга — иш берувчиларга бириктириш ва эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши (кейинги ўринларда — Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши) тузилсин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш, аниқ ташкилотларга — иш берувчиларга бириктириш ва эгаллаган касблари бўйича ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича ҳудудий мувофиқлаштирувчи кенгашларни (кейинги ўринларда — Ҳудудий кенгашлар) тузсинлар.


Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий