Навоийда "Наврўз" байрами кенг нишонланмоқда

Навоийда "Наврўз" байрами кенг нишонланмоқда
Бугун Навоий шаҳридаги "Ҳумо" маҳалла фуқаролар йиғини, йиғин ҳудудида истиқомат қилувчи бир гуруҳ ҳомийлар ҳамда 8-умумтаълим мактаби жамоаси биргаликда "Наврўз байрам тадбирини ташкил этишди. Тадбирга шу ҳудудда яшовчи кам таъминланган, кўп болалик оилалар, якка-ёлғизлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли, мактабда ишлаб кексалик гаштини сураётган педагог отахон ва онахонлар ушбу тадбирга таклиф этилди.
Байрам тадбирида  хўроз уриштириш, арқон тортиш, қўлда куч синаш, футбол ўйини, "Балли қизлар" танлови, наврўз ҳақида расмлар чизиш каби мусобоқалар, варрақ учириш, китоб кўргазмалари ташкил этилди. 
 
Бундан ташқари маҳаллада истиқомат қилувчи ҳунармандлар ўзларининг маҳсулотларини намойиш этдилар. Шу куни дош қозонда баҳор таомлари сумалак, ҳалиса тайёрланиб барчага тарқатилди. Маҳаллада яшовчи ётоқда бўлган касаллар, кексалар ва ногиронларга тадбир ташкилотчилари ушбу тансиқ таомларни уларнинг уйларига етказдилар.Тадбир иштирокчилари хонандаларнинг куй-қўшиқларидан баҳраманд бўлдилар.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии