“Сенсорика” барча-барчани Наврўз билан қутлайди!

    «Сенсорика” жамоаси барча-барча юртдошларимизни,  Сиз азиз мухлисларимизни, ўзбек халқининг кўп асрлик тарихидаги миллий ва муътабар байрами Наврўз айёми билан самимий қутлайди.
Юртимизга фасллар келинчаги баҳор билан Наврўзи олам кириб келди. Наврўз - баҳор ва гўзаллик , ёшариш ва янгиланиш байрами. Наврўз – уйғониш ва гўзаллик айёми, бутун оламнинг, борлиқ, рўйи заминнинг тириклик саодати, меҳру муруввату эзгуликка юз тутиш палласи.
Ёки муҳтарам юртбошимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов таъбири билан айтадиган бўлсак, «Наврўз ҳаёт абадийлигининг, табиатнинг устувор қудрати ва чексиз саҳоватининг, шу билан бирга бизнинг неча минг йиллик миллий қиёфамизнинг, урф-одатларимизнинг мангулик ифодаси тасдиғидир».
Бу йилги Наврўз ҳам тинчлик-омонликнинг, осмонимиз мусаффолигининг яна бир ёрқин тимсоли сифатида кириб келаяпти. Барчамиз учун катта шодиёна кун, Наврўз миллий байрамимиз билан барчангизни яна бир қутлаб, Сизларга соғлик, оилаларингизга хотиржамлик, юртимизга эса тинчлик,  ризқ-рўз, қут-баърака тилаб,  ҳамма эзгу тилакларингизни рўёбга чиқишига тилак билдириб қоламиз.
Шеърият мулкининг султони Алишер Навоий бобомиз айтганларидек,  "Ҳар тунинг қадр ўлибон, Ҳар кунинг ўлсун Наврўз!”


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии