5000 НАФАРДАН ЗИЁД ЧАҚАЛОҚЛАР

 

 

5000 НАФАРДАН ЗИЁД ЧАҚАЛОҚЛАР

 

Зулфия БАРАКАЕВА, вилоят перинатал маркази акушерлик бўлими бошлиғи: – Шифохонамиз жамоаси байрамни эзгу ниятлар, улуғвор мақсадлар билан қарши олмоқда. Бу ерда ҳар бир чақалоқ туғилганида қанчалаб инсонлар қалби қувончга тўлганини кўриб, танлаган касбимиз нақадар шарафли эканлигини юракдан ҳис этамиз.

Менимча, байрам кунларида, айниқса, 21 март – Наврўз кунида туғилган чақалоқларни баҳорнинг эрка фарзандлари, энг омадли кичкинтойлар дейишимиз мумкин. 2014 йил давомида марказимизда 5000 нафардан зиёд чақалоқлар туғилиб, уларнинг тўққиз нафари, яъни олти қиз ва уч ўғил айнан 21 мартда дунёга келди. Бу кичкинтойлар ҳозир ўз ота-оналари бағрида камолга етмоқда. Шифокору ҳамшираларимиз хоҳ байрам бўлсин, хоҳ оддий кун, ҳамиша ўз вазифаларини сидқидилдан бажариб, қанчалаб оилаларга шодлик улашмоқда.


Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Популярные новости

{topnews}
Добавить комментарий

Оставить комментарий