ПОЙТАХТЛИК САНЪАТКОРЛАР НАВОИЙДА


Навоий давлат педагогика институти ва "Қизилқумцемент” акциядорлик жамиятида ижодкорлар билан учрашувлар бўлиб ўтди. Уларда таниқли публицист Ашурали Жўраев, Ўзбекистон халқ артисти Д. Саидқосимова, "Ниҳол” мукофоти совриндори Ш. Шодиев, республика ёш томошабинлар театри актёри Б. Нишонов, таниқли киноактрисалар Ҳ. Жумаева ҳамда З. Низомиддиновалар талабалар ва цементчиларга ўз ижодий фаолиятлари ҳақида сўзлаб беришди.

Пойтахтлик санъаткорлар иштирокидаги саҳна асарларидан кўринишлар, ичакузди ҳангомалар, қўшиқ ва рақслар барчага манзур бўлди.


Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий