Янги санъат мактаби фойдаланишга топширилди!
Вилоятимизнинг Томди туманида янгидан бунёд этилган 12-болалар мусиқа ва санъат мактаби фойдаланишга топширилди.

1 миллиард 200 миллион сўм маблағ эвазига барпо этилган ушбу маскан томдилик санъацевар ёшларга ҳақиқий Наврўз туҳфаси бўлди.

Давлат раҳбарининг болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва улар фаолиятини янада яхшилашга оид қарори асосида қурилган мазкур даргоҳда барча шароит яратилган. Жумладан, катта концерт зали, мактаб ҳовлисида мўъжаз амфитеатр барпо этилди.

Муассаса миллий ва Европа чолғу асбоблари билан таъминланган. Мактаб кутубхонасидан зарурий адабиётларнинг ўрин олгани ўқувчи-ёшларнинг назарий билимини оширишда асқотади.



Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий