Варрак сайли ўтказилди
Ҳар йили баҳор бошланиши билан болаликнинг энг беғубор дамлари бошланади, яъни фарзандларимиз қир-адирларга, кенгликларга чиқиб варрак учирадилар.  
Яқинда Нурота туманидаги "Камалак” болалар ташкилоти ташаббуси билан  тумандаги 54 умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ўртасида "Қадриятларни қадрлаймиз” лойиҳаси асосида  "Варраклар сайли” ўтказилди. Ушбу тадбирга мактаб ўқувчилари, уларнинг ота-оналари, ўқитувчилар таклиф этилди. Ўқувчилар ўзлари ясаган ҳамда тайёр ҳолдаги варракларни беғубор осмон узра  ким ўзарга парвоз қилиш мусобоқасини ўтказдилар. Варраклари энг баланд парвоз қилган 2-синф ўқувчиси Г.Ҳақназаров фахрли 1-ўринга, 3-синф ўқувчиси С.Атоев фахрли 2-ўринга ва 4 синф ўқувчиси А.Хидиров эса фахрли 3-ўринга лойиқ деб топилди.Варрак сайлида ғолиб чиққан ўқувчилар ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилдилар. 

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Популярные новости

{topnews}
Добавить комментарий

Оставить комментарий