Кексаларга бепул зооветеринария хизмати
Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан ананавий равишда ном берилган ушбу "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурини ижросини таъминлаш мақсадида вилоят давлат ветеринария бошқармаси касаба уюшмаси ташаббуси асосида хайрли ишга қўл урди.
Бошқармада ва бошқарманинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан жорий йилнинг 31 декабригача бўлган даврда ёшга  доир нафақада бўлган кексаларга тегишли бўлган барча қишлоқ хўжалик ва уй ҳайвонларига зооветеринария сервис хизматлари товонсиз (бепул) кўрсатилиши белгилаб қўйилди. Қўшимча маълумотларни бошқарманинг (436) 225-58-96 рақамли телефони орқали ёки барча туман ва шаҳар давлат ветеринария бўлимлари орқали олиш мумкин.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий