Навоийда шахмат бўйича республика финал босқичи ўтказилади
Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида барча вилоятларида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ёшларни шахмат машғулотларига доимий ва кенг жалб вилиш, ўғил-қизларнинг интеллектуал қобилияти ҳамда таҳлилий фикрлашини ривожлантириш мақсадида "Камолот шахмат тахтаси” Республика очиқ турнирининг ҳудудий босқичи мусобақалари бўлиб ўтмоқда.
Ҳаракат ташаббуси билан республикамизда  2007 йилдан буён қатор вазирлик, ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган  "Камолот шахмат тахтачаси ” анъанавий Республика очиқ турнирининг якунловчи финал босқичи мусобақалари 7-11 апрел кунлари Навоий вилоятида ўтказиладиган бўлди. Бугунги кунда Навоий шаҳрида ана шу тадбирда кенг тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда. Бу тадбир 4 босқичда, республика финал баҳслари ёш тоифасига мос ҳолда 5 гуруҳга бўлиниб ўтказилади.  

                      


Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий