Гуллар билан тиллашаман…

Ҳа, ҳақиқатдан ҳам гуллар ҳам тирик жонзот, уларни ўстириш учун парвариш, меҳр керак. Агар гулга вақтида сув қуйиб, уни тагини юмшатиб турмасангиз табиий бу гуллар тезда қуриб қолади. Гўзаллик, табиат шайдоси, қалби юмшоқ ва самимий инсонларгина гулга меҳр қўйиб ўстиришади.
Ҳикоямиз қаҳрамони Навоий шаҳридаги Гулистон маҳалласида истиқомат қилувчи "Навоий-Маъруф-савдо” оилавий корхонаси раҳбари Маъруфжон Низамов ҳам ана шундай кишилардан.
Бу хонадонда 2 сотихдан иборат бўлган томорқада ташкил этилган иссиқхонада 100 хилдаги мингдан ортиқ тропик гуллар (агава, лимон, мандарингул,питуня ва бошқа)парваришланмоқда. Хонадон соҳибининг айтишича, ҳар бир гулга алоҳида эътибор билан қараймиз, бири сувни кўп талаб қилса, иккинчисига қуёш ёқмайди, ёки камроқ сувдан озиқланади. Гуллар ҳам меҳрга муҳтож, уларга алоҳида эътибор ва меҳр бериб қарамасангиз кутган натижага эриша олмайсиз,-дейди Маъруфжон ака. Бугунги кунда бу хонадонда яшовчиларнинг барчаси ўзларининг асосий ишларидан ташқари вақтларини ана шу иссиқхонада ўтказишади.
5 йилдан буён бу хонадонда ўстирилаётган гуллар ва тропик мевалар кўчатлари шаҳардаги корхона ва ташкилотларга буюртма асосида етказилиб келинмоқда. Гулчиликка меҳр қўйган Маъруфжон аканинг келгусидаги нияти иссиқхонасида парваришланаётган тропик гулларни маҳаллийлаштириш, уларни сотиш учун савдо нуқтаси очиш экан.Б гулларни нафақат ташкилотлар, корхоналар балки гулни севувчи хонадонлар ҳам сотиб олиб, уларни ўстиришса, кўпайтиришса фойдадан холи бўлмайди.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии