МАҲАЛЛАДА НАВРЎЗ НАФАСИ

 

 

МАҲАЛЛАДА НАВРЎЗ НАФАСИ

Навоий шаҳридаги "Гулистон” маҳалласида "Сумалак сайли” ўтказилди. Унда маҳалла фаоллари, кекса онахонлар билан бирга мактаб ва коллеж ўқувчилари ҳам иштирок этди.

– Ҳар йили Наврўз кунларида қўни-қўшнилар билан бир ёқадан бош чиқариб, сумалак пиширамиз, – дейди Шоира Чориқулова. – Ёшлар онгига миллий анъаналаримизга эътибор ва ҳурмат туйғусини сингдиришда, халқимиз орасида меҳр-оқибат, қўшнилар ўртасида аҳиллик ва бирдамлик хислатларини мустаҳкамлашда бу сайилнинг ўрни катта.

Байрам маросими қизғин куй-қўшиқлар, ёшлар ижросидаги бадиий саҳна томошаларига уланиб кетди.


Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий