3439 туп игна баргли ва манзарали дарахтлар

 

Ободонлаштириш бошқармаси жамоаси томонидан шаҳримиз кўчалари бўйлаб 3439 туп игна баргли ва манзарали дарахт кўчатлари экилиб, атроф-муҳит кўкаламзорлаштирилди.

Жумладан, Ёшлар маркази, Амфитеатр, Алишер Навоий номли истироҳат боғи, Маҳмуд Таробий кўчаси атрофлари ҳамда 9-кичик тумандаги чорраҳалар ёнига экилган канадагрин майсаси, игна баргли дарахтлар, можжевельник, қрим соснаси, юка гули, садақайрағоч, ясен ва япон сафораси каби манзарали дарахт кўчатлари ва гуллар шаҳримизга ўзгача кўрк бағишлади.


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии