Навоийда яна бир маҳалла янги бинога кўчди

Баҳор фаслининг дастлабки кунларида 4651 нафар аҳоли истиқомат қилаётган Кармана туманидаги "Калавот" маҳалла фуқаролар йиғини янги бинода иш бошлади. Барча қулайликларга эга, шинам хоналар замонавий мебеллар билан жиҳозланди, ҳар бир ходимнинг ишлаши учун алоҳида хона ажратилди. Бинони қуриш ишларига 240 миллион сўм маблағ  сарфланди. Ҳудуддаги 4651 нафар аҳолининг бирдамлигини таъминлайдиган маҳаллада 14 нафар уруш ва меҳнат фронти фахрийси доимий иззат-икромда. Бинонинг очилиш маросимида маҳалланинг кекса ва нуронийлари, ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларига дастурхон ёзилиб, байрам дастури уюштирилди.
– Маҳалламизнинг замонавий биносида ходимларимизнинг ишлаши учун зарур шароит яратилибгина қолмай, балки бу ерда аҳолига қулайлик бўлиши учун бинонинг ўзида пойабзал таъмирлаш маиший хизмат нуқтаси ҳам ташкил этилди. Энг муҳими, фуқаролар билан янада яқинроқ ишлаш учун барча шароитлар муҳайё, дейди фуқаролар йиғини раиси Барно Файзиев.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии