“Саломатлик” поезди Томдиликлар ҳузурида бўлди

Олдин хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2014 йил 1 августдаги ПҚ-2221-сонли "Ўзбекистонда аҳоли репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш Давлат дастури тўғрисида"ги Қарори ижросини таъминлаш, Навоий вилоятининг чекка худудларида истиқомат қилувчи аҳоли айниқса, эҳтиёжманд оилаларга чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказиш ва инсонпарварлик ёрдамларини етказиб бериш мақсадида "Саломатлик” поезди вилоятимизнинг энг узоқ ва чекка ҳудудларига ҳам бориб, аҳолига мутахассислар томонидан тиббий хизматлар кўрсатилди. 27 март куни ана шу поезд Томди туманининг "Қизилқудуқ” темир йўл станцияда бўлди. Соғлиқни сақлаш хизмати мутахассислари томонидан шу ҳудудда яшовчи аҳоли чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилиб, зарур дори-дармонлар билан таъминланди. 

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии