Навоий вилоят ҳокимлиги йиғилишида ОИТС масаласи

Бугунги кунда ОИТС касаллиги глобал муаммолардан бири экани ҳеч биримизга сир эмас. Жаҳон бўйича 34 млн. киши ОИВ инфекциясига чалинган бўлса, ҳар йили уларнинг сафига яна 2 млн. 700 минг нафар киши қўшилади. Ўтган давр мобайнида қарийб 2 млн.га яқин одам бу касаллик оқибатида ҳаётдан кўз юмган. Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган навбатдаги аппарат йиғилишидаги кўрилган масалаларнинг биртаси ана шу масалага қаратилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  "2014-2016 йилларда Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш соҳасидаги давлат дастурини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорининг Навоий вилояти ҳудудида бажарилиши юзасидан вилоят ОИТС маркази ва бошқа тиббиёт муассасалари томонидан ҳамкорликда ушбу қарорнинг ижросини таъминлаш борасида олиб бораётган ишлари таҳлил этилиб, қилиниши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек аппарат йиғилишида шаҳар ва туманларда аҳолига тиббий хизмат кўрсатишнинг аҳволи қай даражада олиб борилаётганлигини танқидий таҳлил этилди. Мазкур масала юзасидан мутасаддиларга аниқ ва муддатли топшириқлар берилди.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии