Карманада яна бир маҳалла биноси таъмирланди

Эзгулик остонаси маҳалланинг нуфузи бугунги кунда янада юқори даражага кўтарилмоқда. Янгидан қабул қилинаётган қонун ва қарорлар асосида маҳалланинг вазифа ва ваколатлари кенгайиб, имкониятлари ошмоқда. Навоий вилоятида фаолият юритаётган ўзини ўзи бошқариш органларининг аксарият қисми замонавий биноларда фаолият юритишмоқда. Яқинда Кармана туманидаги "Катта масжид” маҳалла фуқаролар йиғини биноси қайта реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилди. Энди маҳаллада ишловчилар учун барча шарт-шароитлар яратилиб, хоналар замонавий имкониятларга мос қилиб жиҳозланиб, моддий техника базаси мустаҳкамланди. Бинони топшириш тадбири тантанали равишда ташкил этилди. Теъмирланган бинони очилиш маросимида кексалар бир пиёла чойга таклиф қилиниб, улар учун дастурхон ёзилди. Ҳудуддаги мактаб ўқувчилари ва мактабгача тарбия муассасалари тарбияланувчилари томонидан тадбир иштирокчилари учун концерт дастури намойиш этилиб, туман хотин-қизлар қўмитаси томонидан онахонларга совғалар топширилди.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии