"Билайн" дан янгилик, "Билайн Автотўлов" хизмати!
"Билайн" Ўзбекистон абонентлари учун янги инновацион қулайлик. Энди сиз телефонингиз баланси ҳақида умуман ўйламайсиз. CLICK орқали ҳисобингизни автоматик тарзда тўлдириш хизматини ёқтирсангиз бўлгани. Сизнинг ҳисобингизда 1 USD дан кам маблағ қолганда тизим автоматик тарзда ишлайди ва сизнинг ҳисобингизни пластик картангиз ҳисобидан исталган миқдордаги маблағ билан тўлдиради. Қанча маблағ ва қайси рақамларга автоматик тўловни амалга оширишни хизмат ёқилганда танланади. Битта пластик картаси орқали бир вақтда 5 та рақамни "Билайн Автотўлов" хизматига улаш мумкин.
Xизматни улатиш CLICK тизимининг USSD-менюси оркали (*880#) оширилади ва у созлангандан кейин фойдаланувчининг иштироки талаб килинмайди.  

Добавить комментарий

Оставить комментарий