“Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик танлови

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги бошланғич касаба уюшмалари ташкилотлари ўртасида ўтказиладиган "Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танлови хар икки йилда ўтказилиши белгиланган бўлиб, 2015 йилда ҳам ушуб кўрик танлов ўтказилиши белгиланган. Шунга кўра Федерация Кенгаши Раёсатининг 2015 йил 31 мартдаги 21-53 "с”-сонли қарорига асосан кўрик-танловни ўтказиш бўйича янги Низом тасдиқланди ва бирлашма Кенгаши Раёсати қарори ҳамда Низом вилоятдаги барча касаба уюшмалари тизимидаги барча бошланғичларга етказилди.

Ҳозирда тармоқ касаба уюшмалари тизимидаги барча бошланғич касаба уюшмаларида ушбу кўрик-танловни ўтказиш бўйича бирлашма Кенгаши ходимлари ва масъул ташкилотчилар билан ҳамкорликда жойларда ишлар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз кўрик танлов 4 босқичда ўтказилиб, 1-боқичи бошланғич ташкилотларда апрель-май ойларида, 2-босқич вилоят масъул ташкилотчилари ҳамда вилоят даражасида бирлашган қўмиталарда июнь ойида, 3-босқич тармоқ касаба уюшмалари Республика Кенгашларида июль ойида ва 4-босқич Федерация Кенгаши томонидан ўтказилади.



Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Популярные новости

{topnews}
Добавить комментарий

Оставить комментарий