Навоийда "Наврўз садолари" фестивали вилоят босқичи ўтказилди


Республикамизда 2008 йилдан буён миллий урф-одатлар асосида фаолият юритаётган ёш мусиқачиларни қўллаб - қувватлаш, қишлоқ жойларда яшовчи болалар орасидан янги истеъдодларни кашф этиш мақсадида ҳар йили "Наврўз садолари" фестивали ўтказилиб келинади. 
2015 йил 4-15 апрель кунлари барча вилоятларда мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг "Наврўз садолари” VIII- республика фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтиб, унда 4 ёшдан 15 ёшгача бўлган ўқувчилар иштирок этдилар.
Навоий шаҳридаги маданият коллежи биносида  Қизилқум ҳудудида жойлашган мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг "Наврўз садолари” VIII- республика фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди
Конкурс иштирокчилари хорижий ва ўзбек композиторларининг классик ва опера асарларини ижро этдилар. Навоий шаҳридаги 1- мусиқа ва санъат мактабининг оркестр жамоаси энг яхши ижрочи деб тан олинди.  Иккинчи ва учинчи ўринларга Учқудуқ туманидаги 10- ва Кармана туманидаги 2-мусиқа ва санъат мактаби тарбияланувчилари лойиқ деб топилди. 
Навбаҳор, Қизилтепа ва Нурота туманларининг ҳаваскор ижрочилари катта маҳорати ва фаол рағбатлантирувчи диплом ва совғалар билан тақдирланишди. Тадбирнинг финал босқичи жорий йилнинг 23-25 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтади. 


Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Популярные новости

{topnews}
Добавить комментарий

Оставить комментарий