100 ёшга тўлган кексаларимизнинг пенсиялари оширилди
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг хабарига кўра, "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурига мувофиқ,  Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг 14 апрелда имзолаган Фармонига кўра юртимизда 100 ёшга тўлган пенсионерларнинг пенсиясига энг кам иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида ҳар ойда қўшимча тўланиши ва 2015 йил давомида 75 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролардан тайинланган пенсия ва нафақаларнинг ҳисобланиши, шунингдек, қонунчиликда кўзда тутилган имтиёзларнинг қўлланилиши тўғрилигини текшириш натижаларига кўра аниқланган ортиқча тўланган пенсия ва нафақалар миқдори ҳисобдан чиқариладиган бўлди. Пенсияларга тўланадиган устама Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бундан ташқари, 2015 йилнинг 1 майидан уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича энг кам иш ҳақининг табақалаштирилган миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари бериладиган шахслар имтиёзли тоифаларининг янги рўйхати тасдиқланади.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Популярные новости

{topnews}
Добавить комментарий

Оставить комментарий