Навоийлик курашчилар ғолиб бўлишди

Навоий шаҳридаги "Суғдиёна” спорт саройида 1995-1997 йилларда туғилган йигит-қизлар ўртасида эркин ҳамда юнон-рум кураши бўйича бўлиб ўтган  Ўзбекистон чемпионатида республикамизнинг барча вилоятларидан 400 дан ортиқ ёш курашчи спортчилар иштирок этдилар. Ушбу спорт тадбирида биринчи ўринда олтин медални қўлга киритган Навоийлик 72 кг.вазндаги қизимиз Ю.Носировага насиб этди. Спорт тадбирида йигитлар ўртасида бўлиб ўтган муросасиз кураш давомида вилоятимиз курашчилари Д.Исматов, Б.Аслоновлар ҳам муваффақият қозонишди. 3-ўрин Ғ.Шариповга насиб этган бўлса, юнон-рум кураши бўйича 3-ўринга Ж.Жабборов лойиқ деб топилди. Тадбир сўнггида ташкилотчилар томонидан ғолиблар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Юқоридаги натижалардан кўриниб турибдики, спортсеварлар юрти Навоийда курашдан сабоқ бераётган мураббийларининг меҳнатлари бесамара кетмаяпти, улар тайёрлаётган курашчилар жаҳон спорт ареналарида ҳам спорт мусобоқаларида ғолибликни қўлга киритишлари учун замин етарли эканлигига ишониб қоламиз.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии