Муҳаббат куйчиси Дилдоранинг хайрия концерти бўлди
Орамизда шундай инсонлар борки имконияти чекланган, ногирон бўлсада, тинимсиз меҳнат қилиб, халққа хизмат қилишни, эл корига ярашни ўзига шараф деб билади. Ана шундай инсонлардан бири хатирчилик Дилдора Кунузоқовадир. У ўзининг навбатдаги хайрия концертини Навоий шаҳридаги "Фарҳод” маданият саройида ўтказиб, уни "Ўзбекистон бахтли инсонлар мамлакати” дея номлади.
Хатирчининг Пўлкан бахши авлодидан бўлган бу қиз ўз қўшиқларида мустақил Ватан озодлиги, тинчлиги, равнақи ҳақида кўйлайди, доимо изланади. У қўшиқларини мадҳ этишда хатирчининг гўзал табиати ва манзаларидан илҳом олади. Муҳаббат кўйчиси деб тан олинган ижодкор ва бастакор,  санъаткор Дилдора Кунузоқованинг  концертига ташриф буюрганлар унинг ижодига муваққиятлар тилашди. Концерт давомида ўзининг ширали овози билан кўйлаган қизнинг ижросидаги  дил тортар қўшиқлари ҳеч кимни бефарқ қолдирмади.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий