VIII- республика ярмаркаси якунланди

Навоий шаҳрида  VIII- республика "Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар” ярмаркаси ўтди.  Кўргазмада республикадаги 22 илмий-тадқиқот  институтлари вакиллари томонидан 200 дан ортиқ турли соҳалар яъни тиббиёт, кимё саноати, қурилиш ва қишлоқ хўжалик соҳаларини қамраб олган инновацион лойиҳалар тақдим этилди. Кўргазмада Навоийликлар педагогика ва кончилик институтлари кафедралари бзасида яратилган 100 дан ортиқ тадқиқотлар ишланмасини намойиш этдилар.  Кўргазма иштирокчиларида Навоий кон металлургия комбинати кончилик соҳасидаги янги лойиҳалар, Навоий давлат кончилик институти томонидан тақдим этилган биогаз олишда биомасса етиштириш технологияси, азотга бой биоўғит ишлаб чиқариш ҳамда Зарафшон сув ҳавзасини биология муҳофаза қилиш бўйича инновацион лойиҳалари, Хатирчи уй-жой коммунал хўжалиги коллежи ўқувчиси Сарвар Бахтиёровнинг ҳимояловчи кристалл кўзойнаклари, ярмарка экспозициясига қўйилган "Қизилқумцемент”, "Навоийазот” акциядорлик жамиятларининг янги маҳсулотлари, "Қоракўлтрест” тасарруфидаги наслчилик ширкат хўжаликларининг қоракўл терилари катта қизиқиш уйғотди. Кўргазмага ташриф буюрган ишбилармон, тадбиркор, кичик ва хусусий бизнес субъектлари вакиллари, фермерлар намойиш этилган янгиликлар, лойиҳа ва тадқиқотлар юзасидан келгусида ўз ишларини йўлга қўйиш мақсадида шартномалар имзоладилар.        

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии