Кураш бўйича медаллар сони кўпайди
Яқинда Нукус шаҳрида 1996-1997 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Чемпионатда иштирок этган Навоийликлар юқори натижаларни кўрсатиб, Ўзбекистон ёшлар терма командаси номзоди бўлдилар. 90 килограмм вазндаги Бургутали Эшмуродовга тенг келадиган рақиб бўлмади. 70 килограмм вазнда эса фахрий ўрин Дилноза Камоловага насиб этди. Улар спорт мастерлигига нормативларни топшириб, Осиё биринчилигида Ўзбкистон номидан қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. С.Икромов, И.Жуманова ва Г.Тилавовалар ўз вазн тоифаларида кумуш, Э.Қоракўлов, М.Суяров ва З.Бобоқуловалар эса бронза медали соҳиби бўлишди. Эслатиб ўтамиз, навоийлик ҳамшаҳаримиз Мафтуна Эсанова жорий йилнинг февраль ойида Термиз шаҳрида катталар ўртасида 78 кг. вазнда ўтказилган  республика чемпионатида ғолиб бўлган эди. У апрель ойининг охирида Осиёнинг Ливан давлатида бўладиган чемпионатда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритган эди. Мафтуна айни кунларда ана шу нуфузли спорт мусобоқасига қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Популярные новости

{topnews}
Добавить комментарий

Оставить комментарий