Энг яхши ёш доирачи ва раққосалар аниқланди

"Баркамол авлод” республика болалар маркази ташаббуси билан Навоий вилоятининг Кармана туманидаги 2-сонли мусиқа ва санъат мактабида "Миллий рақслар” ва ёш доирачиларнинг "Зарб-2015” республика танловининг минтақавий саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Танловда гуруҳ бўлиб рақс тушишда бухоролик қизлар биринчи, навоийликлар иккинчи ва учинчи ўрин самарқандликларга насиб этди. Якка тартибда рақсга тушган Навоий вилоятидан Динора Асадуллаева энг олий ўринга лойиқ деб топилди. Иккинчи ўрин самарқанд вилояти вакиласи Севинч Жўрақуловага, 3-ўрин эса бухоролик Сабина Аҳмедовага берилди.
Доира бўйича мусобоқада 30 нафар ижрочи қатнашди. Доира бўйича ижрочиликда фарғоналиклар биринчи, навоий иккинчи ва учинчи ўрин бухоролик ёшларга насиб этди. Якка ҳолда доира санъатини пухта ўзлаштирган бухоролик Дониёр Файзуллаев ғолиб бўлди.Танловда Навоийлик Сардор Ашуров иккинчи ва Суҳроб Бўронов учинчи ўринга лойиқ деб топилди.
Ёш санъаткорларнинг мафтункор ва гўзал рақслари, ўзига ром этувчи доирачилар оҳанглари томошабинлар томонидан илиқ қаршиланди.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии