Ёшлар ободонлаштиришда давом этишмоқда

Диёримизда ҳашар, ободлик, хайру саҳоват кўрсатиш эзгу фазилатларда бири сифатида эъзозланиб, амалга оширилади. Шаҳримиздаги А.Навоий жомъе масжидида бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида "Тарихдан садо берувчи обод гўшалар” мавзусида ёшлар акцияси уюштирилди. "Юртни тарихини ўрганаман” шиори остида ўтказилган ёшлар акцияси Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси вилоят кенгаши ва "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан ташкил этилди. Тадбирда вилоятдаги олий ўқув юртлари талабалари ва ўрта махсус касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари иштирок этиб, улар масжид ҳудудида ободонлаштириш ишларини олиб бордилар, дарахтларга шакл бериб, бегона ўтлардан тозалашди.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии