Кексаларга эҳтиром кўрсатилди

Маҳаллада яшовчиларга бўлган эътибор, уларга ғамхўрлик қилиш, ижтимоий ҳимояга муҳтожлар ҳолидан хабар олиш маҳаллада ишловчиларнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади. Бугунги кунда маҳаллада яшовчиларни маънавий жиҳатдан қўллаб - қувватлаш мақсадида жуда кўплаб оммавий ва маданий тадбирлар ўтказилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Навоий шаҳридаги "Баҳор” маҳалласида "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида ўтказилди. Тадбирга маҳаллада истиқомат қилувчи бир гуруҳ кекса отахон ва онахонлар, меҳнат фахрийлари, ёшлар таклиф этилди. Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги ёшлар тарбияси, маҳалла осойишталигида кексаларнинг ўрни нақадар муҳим эканлиги эътироф этилди. Маҳаллада 4400 ортиқ аҳоли 1710 та оилада истиқомат қилади. 70 ёшдан ошганлар сони эса 170 кишини ташкил этади. Ҳудудда яшовчиларнинг 50 фоиз эса ёшларни ташкил этади. Ўтказилган тадбирда ҳудудда истиқомат қилиб, бугунги кунда қарилик гаштини сураётган кексаларнинг, ёшларнинг ота-оналари эришилаётган барча ютуқларимизда уларнинг ҳиссалари борлиги, уларнинг намунали ҳаёт йўлидан ёшлар ўрнак олишлари лозимлиги ҳақида сўз борди. 

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии