Қонунлар ижроси ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-тамоиллари тўғрисида”ги, "Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги ҳамда "Рақобат тўғрисида”ги қонун ва қонуности ҳужжатларининг вилоятдаги ижроси ва бу борадаги ишлар самарадорлиги ҳақида Навоий вилоят давлат солиқ бошқармаси, хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Навоий вилоят ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Савдо саноат палатаси вилоят бошқармаси ҳамда Марказий банк вилоят бош бошқармаси вакиллари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Тадбирни ўтказишдан асосий мақсад иқтисодиётни янада демократлаштириш ва эркинлаштириш, кичик бизнес, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилгандир.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии