"Тафаккур" телеўйинига марҳамат!
Ўзбекистон телеканали "Заковат" интеллектуал ўйи­­ни таш­­­килий қўмитаси билан ҳамкорликда Навоий ви­­­лоят те­ле­видениесида илк бора "Тафаккур" ин­тел­лек­туал ўйини таш­кил этилмоқда. Мазкур ўйиндан кўз­­лан­ган мақсад, ке­лажакда вилоятимизда маъ­на­вий-иж­ти­моий муҳитни янада соғломлаштириш, энг асо­сийси, Навоий авлодлари бўлган на­воийлик ёш­лар­нинг рес­пуб­лика "Заковат" ин­теллектуал ўйинида иш­­ти­рокини таъ­минлаган ҳолда ви­лоятимиз сало­ҳия­тини намоён қи­лишдир.
 
Шу мақсадда, ви­лояти­миз­да­ги им­кониятларни ҳи­собга олиб, ҳозирча "Тафак­кур" интел­лектуал ўйини­да кенг қамровли саволлар эмас, фақат ўз­бек ва жаҳон ада­­­биёти дурдона асар­лари асосида шакл­лан­тирилган мантиқий саволлар қў­йилади. Шу муносабат би­лан сиз азизлардан атоқли ўз­бек асарлари юзасидан са­­воллар жўнатишингизни сўраймиз.

"Тафаккур" телеўйинида вилоятимиздаги барча кор­­­хона, таш­килот, муассасалардан ташкил топган олти на­­фар ки­тобсевар иштирокчи, ёши чега­ра­лан­маган ҳол­да, иш­тирок этиши мумкин. Телеўйинда фаол иш­ти­рок этган "Энг яхши билимдон" ўйин экс­перт­лари кў­магида аниқ­ланади ва таш­килотчилар то­монидан тақ­дирла­нади.

Биз билан ёшларимизнинг маънавий тарбияси ҳам­да жа­­­миятимизда ижтимоий-маънавий муҳитнинг бар­қа­рор­лашишида ўз ҳиссангизни қўшинг. Ви­лоятимиз ёш­лари манфаатини кўзлаб, порлоқ келажакка қадам қўя­­ёт­ган "Та­факкур" интеллектуал телеўйини сизлар­нинг эъти­­­бо­рингиз ҳамда маънавий ҳамкорлигингизга суянади.
Саволларни қуйидаги манзилга жўнатинг:

Манзил: Навоий вилояти, Кармана тумани, "Тош­­кент" кўчаси, 7-уй.
Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қи­лиш мустақил институти Навоий ҳудудий бў­лин­маси ёки телеўйиннинг tafakkur1985@mail.ru элек­­трон почтасига жўнатинг!

 

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий