Кондитер маҳсулотлари учун 20 млн доллар
2020 йилдан бошлаб  Россиянинг «Объединенные кондитеры» холдинг компанияси Ўзбекистоннинг Тошкент вилоятида 20 млн.АҚШ доллари қийматига тенг қандолатчилик маҳсулотларини ишлаб чиқаришни  ташкил этади, деб хабар беради nuz.uz сайти. Келгусида ишлаб чиқариладиган қандолатчилик маҳсулотларининг лойиҳа қуввати 10 минг тоннани ташкил этади.
Бу лойиҳа яқин келажакда Ўзбекистонда озиқ-овқат саноат энг йирик чет эл инвестицияси жалб қилинган лойиҳа ҳисобланади. «Объединенные кондитеры» холдинг компанияси Шарқий Европадаги "Гута” гуруҳи кирувчи йирик кондитерлик корхонаси россиядаги 19 та фадрикани ўзига бирлаштиради. 
Йирик москвадаги корхоналар «Красный Октябрь», «Концерн Бабаевский», «РОТ ФРОНТ» шулар жумласидандир.
Холдинг корхоналари шоколад, қадоқланган конфетлар, карамель, ирис, зефир, вафли, торт, мармелад ва шарқ ширинликлари  энг машҳур  яъни Аленка, Бабаевский, Вдохновение, Мишка косолапый, Красная шапочка, Коровка, Тульский пряник номларда чиқарилади.


Добавить комментарий

Оставить комментарий