Юқори палата ялпи мажлиси 15 майда чақирилади
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг иккинчи ялпи мажлиси шу йилнинг 15 май куни Тошкент шаҳрида чақириладиган бўлди, дея хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатининг [матбуот хизмати. 
Навбатдаги сенат ялпи мажлисининг кун тартибига сиёсий ва социал-иқтисодий ҳаётнинг барча соҳаларини изчил ислоҳ қилишга ва либераллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг қатор қонунлари киритилмоқда. «Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги, «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги (янги таҳрири), «Электрон тижорат тўғрисида»ги (янги таҳрири), «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги қонунлар ҳамда социал-иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, инвестиция ва ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни ривожлантириш, суд-ҳуқуқ соҳасини, ахборот хавфсизлигини такомиллаштириш назарда тутилган бошқа қонунлар шулар жумласидандир. 

Ялпи мажлис кун тартибига халқаро шартномаларни ратификация қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қатор қонунлари ҳам киритилади. 

Шулар билан бир қаторда навбатдаги ялпи мажлисда сенаторлар Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) фаолияти тўғрисидаги, Ҳисоб палатасининг фаолияти тўғрисидаги ҳисобот ҳақидаги, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2014 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақидаги масалаларни муҳокама қиладилар. 

Ялпи мажлисда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ваколатига кирадиган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинади. 

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Популярные новости

{topnews}
Добавить комментарий

Оставить комментарий