Навоийда "Камолот кубоги" шаҳар босқичи ўтди

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчи-ёшлари ўртасида футбол бўйича "Камолот" кубоги" мусобақасининг шаҳар босқичи Навоий шаҳридаги тиббиёт коллежи ўтказилди. 
Мусобоқада шаҳардаги барча академик лицей ва касб-ҳунар коллежларнинг футбол жамоалари иштирок этдилар. Навоий тех­ника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ҳамда Навоий компьютер ва ахборот-техноло­гиялари академик лицейи жамоала­ри ўйинида 2:1 ҳисоби билан натижа кўрсатдилар. Шаҳар босқичида ғолиб бўлган Навоий техника-иқти­содиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчилари ярим финалга йўл олишди. Финалда эса Навоий индустриал-иқтисодиёт касб-ҳунар колле­жи рақиб жамоани жамоасини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, мусо­бақа ғолиби бўлди. 

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии