Давлат дастури ижросига бағишланди

Муҳтарам Президентимиз томонидан 2015 йилнинг "Кексаларни эъзозлаш йили" деб эълон қилинишида катта маъно бор. Кексаларнинг босиб ўтган ҳаёт йўли, меҳнатдаги эришган натижалари, одамлар орасида ўрни ва ибрати беқиёсдир. Шу асосда қабул қилинган давлат дастурини ҳар бир бандини босқичма-босқич, тизимли бажариш борасида вилоятдаги ташкилот, корхоналар, жамоат ва нодавлат ташкилотлари томонидан ибратли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Яқинда "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури ижросини таъминлашда давлат идоралари ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кенгайтиришга бағишлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси ҳамда Навоий вилоят ҳокимлиги ва "Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими ҳамкорлигида давра суҳбати бўлиб ўтди.


Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии