НДПИ "Очиқ эшиклар" куни ўтказди

Навоий давлат педагогика институти ва Кармана туманидаги 12-сонли умумий ўрта таълим мактаби билан ҳамкорлигида "Очиқ эшиклар” куни ўтказилди.Тадбир давомида мактабда бошланғич синфларда ўқитиш жараёни бўйича семинар ва китоб хайрия марафони нафақат мактаб жамоасини балки маҳалла аҳлини ҳам қамраб олгани билан аҳамиятли бўлди. Ўтказилган "Мактаб, кутухона, оила "жамоат ташкилотлари иштирокидаги хайрия марафони хайрли тадбирларда бири дейиш мумкин. Марафондан тушган маблағ асосан мактаб кутубхонасидаги бадиий китоблар фондини бойитишга қаратилган бўлиб, бу ўз навбатида ўқувчиларнинг таълим олиш жараёнидаги мукаммал билим олишлари йўлида хизмат қилади.  Тадбирда НДПИ ва Навоий вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти ўқитувчилари томонидан ноанъанавий тарзда ўқув машғулотлари ўтказилди. Машғулотларни ўтказишдан мақсад мактабда ишловчи педагоглар билан ўзаро тажриба алмашиш, уларнинг ўз устида ишлаши, нафақат ўз фанлари балки интерфаол усуллардан фойдаланган ҳолда дарс жараёнларини ташкил этиш, дунёвий билимлардан хабардор бўлишга қаратилгандир. 

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии