Чорвачилик янада ривожланади

Навоий вилояти нафақат саноат салоҳияти жиҳатдан балки қишлоқ хўжалигининг муҳим тармоғи чорвачилик соҳасини яхши ривожлангани билан ҳам республикада олдинги ўринларда туради. Чорвачиликни ривожлантириш борасида имконияти кенг бўлган вилоятимизда чорва моллари маҳсулдорлигини оширилиб, аҳолининг гўшт ва сут маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи қондирилмоқда. Бугунги кунда чорвачиликда чорва моллари маҳсулдорлиги ошириш, зотдор моллар сонини ошириш борасида самарали ишлар амалга оширилмоқда. Баҳорнинг серёғин келиши қишга кўплаб ем-хашак жамғариш  имкониятини яратди. Туман марказидан 142 км узоқликда жойлашган Конимех туманининг "Караката” ширкат хўжалигида чорвадорларнинг ўз вақтида белгиланган чора-тадбирларни амалга оширишлари натижасида қиш мавсуми беталофат ўтказилди.  294 минг гектар яйлов ерларига эга бу хўжаликда от, туя, эски ва қуйлар парваришланмоқда. Бугунги кунда хўжаликда тизимли ишлар йўлга қўйилган бўлиб, 7245 бош чорва моллари боқилмоқда, шундан 3360 бош қуйлар бўлиб, тўл мавсумини ҳам муваффақиятли равишда ниҳоясига етказилмоқда, мутахассисиларнинг айтишича, бу йилда қўзиларнинг 90 фоизи ўстиришга қолдирилмоқда.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии