Навоий сузиш мусобоқаси давом этмоқда

Навоий шаҳридаги "Дельфин” сузиш ҳавзасида 1-3-гуруҳ ёш тоифасидаги спортчилар ўртасида Ўзбекистон очиқ турнирига старт берилди. Унда Қорақалпоғистон ва мамлакатимизнинг турли вилоятларидан ташриф буюрган 15 нафар жамоавий гуруҳлар таркибида 100 нафар спортчилар ғолиблик учун кураш олиб борадилар.
Мусобоқа дастлаб қизлар ўртасидаги баҳслар билан бошланди. Унда 100 метрга эркин сузиш бўйича қизларнинг чаққонлик, тезкорлик ва  маҳоратлари синовдан ўтказилди. Ушбу мусобоқада 1 минут 2 сония билан ҳамшаҳаримиз Алена Матвеева маррага биринчи бўлиб етиб келган бўлса, андижонлик Шоҳсанам Тошпўлотова ушбу масофани 1.3 сонияда босиб ўтиб иккинчи бўлиб етиб келди. Ўғил болалар ўртасида 100 метр масофадаги мусобоқада навоийлик Баҳодир Эгамовга тенг рақиб топилмади, чунки у 54 сонияда бу масофани босиб ўтишга мувофиқ бўлди.Эслатиб ўтамиз мусобоқа 30 апрелгача давом этади.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии