Ишга жойлаштириш тақдимоти

Бугунги кунда олий таълим даргоҳларида таълим олаётган битирувчи талабаларни ўз мутахассисликлари билан иш билан таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг  "Давлат грантлари асосида таҳсил олган олий таълим муассасаларини битирувчиларини ишга тақсимлаш чоралари тўғрисида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Навоий давлат кончилик институтида давлат грантлари асосида битирувчи талабаларни бўш иш ўринларига жойлаштириш юзасидан тақсимот тадбири бўлиб ўтди. Тақдимотда 30 дан ортиқ вилоятдаги корхона ва ташкилотлар ўз бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар. Ишга жойлашиши лозим бўлган ҳар бир битирувчи билан корхона ва ташкилотларнинг мутахассислари суҳбат ўтказдилар. Улар биринчи навбатда битирувчиларнинг кучли билимли бўлиши, замонавий технология ва замонавий машиналарда ишлашни билишлари каби талаблар қўйилмоқда. Чунки чуқур билим ва тажрибага эга бўлган кадрлар келгусида малакали мутахассис бўлиб етишадилар. 

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии