Кексаларга мукофотлар топширилди!
 
Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг «1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида»ги Фармонига асосан уларга 700000 (етти юз минг) сўм бир марталик пул мукофотлари, шунингдек, қимматбаҳо совғалар, «Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 70 йиллиги» эсдалик юбилей медали айни вақтда Қизилтепа туманимида истиқомат қилаётган 20 нафар уруш иштирокчиларига вилоят ҳокими Э.Турдимов, вилоят ҳокими ўринбосари У.Раззоқов ҳамда туман ҳокими Ш.Набиев томонидан тантанали равишда топширилди. 
Шунингдек, 19 нафар меҳнат фронти қатнашчиларини ҳам юбилей нишонлари ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.
  Мукофотларни олган уруш ва меҳнат фахрийлари Президентимизга кексаларга  қўрсатилаётган ғамхўрликлар, ҳурмат-эътибор, юртимизни йил сайин гуллаб-яшнаши учун амалга ошираётган кенг кўламдаги ишлари учун чексиз миннатдорчилик изҳор этдилар.


Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий