Қизилқум-Андижон 3:1

 
Ёшлар лигасининг олтинчи туридан жой олган мазкур учрашув 2015-йил 24-апрелда Суғдиёна стадионида бўлиб ўтди ва кутилганидек, шиддатли ва муросасиз кечди.
Биринчи бўлим 0:0 ҳисобида якун топди. Иккинчи бўлимда эса жамоалар гол уриш учун қаттиқ ҳаракат қилди ва 50-дақиқада мезбонлар ҳужумчиси Бобур Маъмиров ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтгач, тажрибали Лочин Солиев дарвозадан чамаси 18 метрлар узоқликдан мезбонлар посбони Дилшод Ҳамроевни ранжитди — 1:1.
78-дақиқада Саиджон Ҳайитов ҳисобни  2:1 кўринишига олиб келди.  
85-дақиқада Сарваржон Холматовнинг тўп оширишидан сўнг, Баҳодир Қосимов "Андижон" посбони билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди. Баҳодир қулай вазиятни чиройли тарзда голга айлантирди.
Хисоб 3:1 Қизилқум ғалабаси билан якунланди.
 

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии