Зилзила ҳақида очиқ дарс ўтказилди
Шу кеча-кундузда Непол давлатида кучли зилзила бўлиб, аҳоли яшаш жойлари вайронага айланди, кўплаб қурбонлар, бедарак йўқолганлар борлиги, ҳали ҳам вайроналар орасидан тирик қолганлар топилаётгани, бутун дунё бўйича бу давлатга ёрдам кўрсатиш чоралари кўрилаётгани ҳақида ҳар куни телеведение орқали ахборотлар бериб борилаяпти. Ҳақиқатдан ҳам зилзила қачон содир бўлишини ҳеч ким билмайди, ер юзида ҳар йили 20 дан ортиқ зилзилалар бўлиб туради ва бунинг натижасида 10 мингдан кўп киши ҳалок бўлиши статистик маълумотларда қайд этилган экан.
Яқинда Нуротада бўлиб ўтган тадбир мавзуси ана шу зилзила ҳақида бўлди. Навоий вилоятининг Нурота тумани тоғли ҳудуд бўлиб, бу ерда сел тошқини ва сув босиши каби турли табиий ҳолатлар бўлиб туради. Вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси томонидан тумандаги 54-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган тадбир ҳам зилзила мавзусига қаратилди. Тадбир давомида ўқувчиларга зилзила содир бўлганда ҳимояланиш, зилзила бўлганда доим тайёр туриш бўйича кўрсатмалар берилди. Шунингдек тадбир давомида "Зилзила-бу табиий офат” деган мавзуда очиқ дарслар ташкил этилиб, уларга зарур тавсиялар берилди. Ўқувчилар зилзила ҳақида очиқ дарсда фаол иштирок этиб, яна бир бор ўз билим ва кўникмалари синовдан ўтказдилар.
 

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий