Ичкиликка ружу қуйганлар даволанишга юборилди.

Навбаҳорлик ички ишлар ходимлари жорий йилнинг 1-чорагида ўз фаолиятларида яхши натижаларга эришдилар. «Постда» газетаси хабарига асосланиб «Кун.уз» сайти ёзишича, Навоий вилоятининг Навбаҳор туман профилактика инспекторлари сайъи-ҳаракати билан туманда жорий йилнинг 1-чорагида ўғрилик, яширинча қиморхона ташкил этиш ва қўшмачилик билан шуғулланувчи шахслар фаолияти фош этилган. Шунингдек спиртли ичимликка ружу қўйган 8 нафар фуқаро мажбурий равишда даволаниш муассасасига жойлаштирилган. Айни кунда уларнинг уч нафари даволаниб, оиласи бағрига қайтган ва иш билан таъминланган.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии