Нуротада "Камолот"чилар 90 ёшли момо билан учрашдилар


Вилоятимизнинг тоғли ҳудуди Нурота туманида "Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг туман Кенгаши туман ҳаёти билан боғлиқ ҳар бир жабҳада ўзининг ташкилотчилиги билан муносиб ҳисса қўшиб келмоқда. Бугун камолотчи ёшлар кириб бормаган бирорта ҳам соҳа йўқ. Туман Кенгаши ташаббуси билан "Кексаларни эъзозлаш йили” муносибати билан чора-тадбирлар режаси тасдиқланиб, шу асосда доимий равишда тадбирлар, учрашувлар ўтказилиб, кексалар, уруш ва меҳнат фронти фахрийлари хонадонларига бориб улар ҳолидан хабар олинмоқда. Яқинда тумандаги 58-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари ҳамда сардорларидан ташкил топган патронаж ёшлар ҳаракати  аъзолари  "Нурота 60 йиллиги” маҳалласи ҳудудида истиқомат қилаётган 90 ёшли  меҳнат фахрийси  Норгул момо Қулмонова хонадонида бўлиб, момони 9-май хотира ва қадрлар куни байрами билан табриклашди ва момога Кенгаш томонидан совғалар топиширишди.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии