Хатирчида “Аср билан юзма-юз” тадбири ўтказилди
Навоий вилоятининг Хатирчи туманида ҳам "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида "Қизил ярим ой” жамияти туман бўлимининг ташаббуси  билан Хўжақўрғон ва Миёнқол маҳаллалари кекса отахон ва онахонларидан 80 нафари "Шаршара” тўйхонасида ўтказилган "Аср билан юзма-юз” номли маънавий ва маърифий тадбирга таклиф этилди. 
Тадбирда иштирок этганлар номида сўзга чиққан кекса отахон, узоқ йиллар мактабда ўқитувчилик қилиб, бугунги кунда неваралар қуршовида нафақа гаштини сураётган Рахим бобо Деҳқонов сўзга чиқиб юртбошимизга, вилоят ва туман раҳбарларига ҳамда тадбир ташкилотчиларига кўрсатилган эҳтиром учун ўз миннатдорлигини билдирди. Ташкилотчилар томонидан 6 нафар 100 ёшга яқинлашиб қолган кекса онахон ва отахонларга ҳомийларнинг совғалари топширилди ҳамда Хўжақўрҳон маҳалласида яшовчи 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиси 95 ёшлик Ёрқул бобо Мустафоев, шу маҳаллада яшовчи 84 ёшлик фронт ортида хизмат қилган Рўқия момо Қиличева, Миёнқол маҳалласида истиқомат қилувчи 94 ёшлик Мопар момо Жалиловаларнинг хонадонларига бориб, уларнинг ахволидан ҳабар олиниб хатирчилик хомийлар кумагида совгалар улашилди.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий