Бугун фавворалар куни

1 май куни юртимизда фавворалар куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда. Гўзал фавворалар олдига борган кишининг кайфияти кўтарилади, руҳи тетиклашади. Оҳисталик билан тушаётган сеҳрли сув зарралари ҳар биримизга завқ бағишлайди. Навоий шаҳрида ҳам кейинги йилларда фавворалар сони кўпайди, куннинг иссиқ пайтида ёки кечки сайр жараёнида навоийликлар ўз яқинлари, оилалари, фарзандлари билан фавворалар сари ошиқишади. Айниқса, дам олиш боғидаги  рангли ва мусиқали фаввора олдига бориб қолсангиз ўзингизни нақадар бахтиёр эканлигингизни ҳис этасиз, болажонларнинг сувни ҳар томонга таралашини кўриб қувнашлари қалбингизга, вужудингизга тетиклик, хушнудлик бахш этади. Барчани фавворалар фусункорлигидан завқ ва илҳом олишга чорлаб қоламиз.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии