Кизилтепада "Кексалари эъзозланган юрт" тадбири ўтказилди
"Қизил ярим ой” Навоий вилоят ташкилоти томонидан вилоятимизнинг шаҳар ва туманларида "Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури доирасида жуда кўплаб тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда. "Кексалари эъзозланган юрт” мавзусидаги тадбирлардан бири  Қизилтепа туманидаги "Арабон” қишлоқ фуқаролар йиғини кекса ва нуронийлари иштирокидаташкил этилди. Бугунги кунда туманда 3 мингдан ортиқ кекса ёшдаги отахон ва ва онахонлар истиқомат қилаётган бўлса, шундан 500 нафари "Арабон” қишлоғида аҳил ва баҳамжиҳат истиқомат қилишади. Сўзга чиққан кексалар ўзларининг намунали ҳаёт йўли ҳақида гапириб, уларга кўрсатилган ҳурмат учун ўз миннатдорчиликларини билдирдилар. Тадбир иштирокчилари бир пиёла чойга таклиф этилиб, уларга "Қизил ярим ой” Навоий вилоят ташкилоти томонидан эсдалик совғалари топширилди.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
Добавить комментарий

Оставить комментарий