Навоий шаҳрида ёнғин хавфсизлиги тадбири ўтказилди

ННавоий вилоят Ёнғин хавфсизлиги ходимлари томонидан ҳудудларимизда ёнғинларни олдини олиш борасида жуда кўплаб тарғибот тадбирлари уюштирилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Навоий шаҳридаги "Ўзбекистон” ва "Ғалаба” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан ўтказилди. Ёнғин хавфсизлиги ходимлари тадбир олдидан ҳудуддаги хонадонларни ўрганиб, аҳолига ёнғинларни олдини олиш юзасидан тушунтириш ишларини олиб бордилар. Юқорида номлари қайд этилган маҳалла аҳолиси билан ўтказилган тадбирда ёнғин содир бўлганда биринчи навбатда нималарга эътибор бериш зарурлиги, уни олдини олиш чоралари ҳақида батафсил тушунтирилди. 

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии