“Nav.uz” барчани сувни тежашга чорлайди!

Табиат бойликлари - бу сув, ҳаво, ер ва осмон. Ҳар бирининг ҳаётимизда, бизни бус-бутун борлигимиз, фаолият кўрсатишимиз, яшашимизда бу манбаларнинг қанчалик катта аҳамиятга эга эканлигини жуда яхши биламиз.
Сув тириклик манбаи, ҳавосиз нафас оломаймиз, ер бизни боқса, беғубор осмон паноҳимиз. Манбаларда қайд этилишича, бугунги кунда она сайёрамизнинг 75 фозини сувли ҳудудлар ташкил этсада, унинг атиги 25 фозигина истеъмол учун яроқли экан. Сув зарраларининг 70 фоизга яқини эса абадий музлик кўринишида бўлса, 30 фоизи дарёлар ва сув ҳавзаларидан иборат. Дунё бўйича ўтказилаётган катта-катта анжуманларида бутун дунёда ичимлик сувидан тежамкорлик билан фойдаланиш масалалари юзасидан фикрлар билдирилмоқда.
Албатта, мана шу муаммони ечимини топиш, сувдан оқилона фойдаланиш ва уни тежаш мақсадида бизнинг юртимизда ҳам доимий иш олиб борилмоқда сув ҳақида қонун ҳам қабул қилинган. Юртимизда чучук сув ҳавзаларини муҳофаза қилиш ва сув заҳираларидан оқилона фойдаланиш бўйича ҳуқуматимиз томонидан меъёрий  ҳужжатлар қабул қилиниб, нормалар ишлаб чиқилган. Бугун барча истеъмолчиларимиз сувни сарфини ўлчагичлар асосида тўлашмоқда. Бунинг натижасида биргина Навоий шаҳрининг ўзида 40 фоиз миқдорда сувни тежалгани кузатилган.
Юртимизда сувни тежаш бўйича қатор ҳужжатларни қабул қилишдан аосий мақсад жаннатмакон юртимизда мавжуд сув заҳираларини келгуси авлодларимиз учун сақлаб қолиб, аҳолининг сув бўлган эҳтиёжини тўла қондириб, бу орқали соғлом ва фаравон турмуш шароитларини яратишга қаратилгандир.
Шундай экан, келинг ҳар бир лаҳзадан, шу сониядан бошлаб сувни тежашни янада кучайтирилайлик. Чет эл фильмларида эрталаб ювиниш пайтида стаканга керакли миқдорда сувни олиб ювинишига эътибор берганмисиз? Нимага биз ҳам шу даражада сувни тежашга ўтмаймиз? Беҳуда оқиб ётган сувларни тўхтатайлик! Бизга нима халақит беради? Табиат бойлигимизни асрайлик! Қариларимиз айтганидек, уммон олдида турсак ҳам бир томчи сувнинг қадрига етайлик.

Понравилась статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!

Комментарии