Навоийда "Онам айтган аллалар" танлови ўтказилди
Биз ҳар биримиз алла садоси остида дунёни англаганмиз. Алла айтган хонадонлар фарзандлари юртимизнинг муносиб ворислари бўлиб улғайишмоқда. Навоий вилояти, Кармана туманидаги маданият ва аҳоли дам олиш масканида "Онам айтган аллалар” республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда ёш оилаларда қадриятларимиздан бўлган алла айтиш санъатини шакллантириш мақсадида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидан келган 25-45 ёшгача бўлган аёлларимиз ўзларининг алла айтиш бўйича маҳоратларини намойиш этдилар. Маълумки, бу фестиваль республика маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ҳар йили 2 босқичда ўтказилиб келинмоқда. Якка ва жамоавий тарзда жонли овозда қадр ўз чиқишларида ифода этдилар
Танлов қатнашчилари "Энг ёш ижрочи”,"Фаол аёллар”, "Урф одатлар ва анъаналар тарғиботчиси” "Оргинал ижроси учун” каби номинациялар бўйича тақдирландилар. Танлов натижасига кўра Нурота тумани иштирокчиси Муаттар Сафарова "Оргинал ижроси учун” номинациясида мутлақ ғолиб бўлиб, республика босқичига иштирок этиш шарафига муяссар бўлди.

Понравиласть статья? Жми лайк или расскажи своим друзьям!
  • Добавить комментарий

    Оставить комментарий